Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобилда халқаро ташувлар билан шуғулланувчи корхоналар диққатига

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.02.2020 8908 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 202-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”нинг 34-бандига асосан, фойдаланилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси ваколатли органига сафар якунланганидан сўнг бир ой муддатда, фойдаланилмаганлари — уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб йигирма календарь кундан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши ҳамда миллий ташувчилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни илова хати билан бирга топширишлар, унда қайтарилган сана, давлат/кўп томонлама рухсат бериш тизими номи ва хорижий/кўп томонлама рухсатномалар рақамлари қайд этилиши, ушбу рухсатномалар илова қилиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан 2019 йил учун фойдаланилган ҳамда уларнинг амал қилиш муддати тугаган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни жорий йилнинг 20 февраль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Рухсатномалар бўлимига топширишингизни сўраймиз.

2019 йилда фойдаланилган ҳамда уларнинг амал қилиш муддати тугаган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ўз вақтида топширмаган корхоналарга нисбатан 2020 йил давомида тақдим этаётган аризалари орқали олиши мумкин бўлган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг сонига таъсир этишини маълум қиламиз.