Европа иттифоқига фитосанитария назорати остидаги маҳсулотларни олиб киришда CHED-PP сертификатини тақдим этиш шарт.
2019 йил 14 декабрдан бошлаб, Европа иттифоқига фитосанитария назорати остида бўлган маҳсулотларни олиб киришда, автотранспорт воситаси чегарани кесиб ўтиш пунктига етиб боргунга қадар, импортчи чегарадаги ваколатли органларни ушбу товарларнинг келиши тўғрисида олдиндан огоҳлантириши ва ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотларининг ҳолати тўғрисида ягона ҳужжат шаклида тақдим этиши керак (CHED-PP sertifikati). Хабарнома TRACES NT https://webgate.ec.europa.eu/cfcas3/tracesnt-webhelp/Content/L_CHED-PP/Intro.htm электрон тизими орқали амалга оширилади.
Ушбу янгиликни жорий этишдан мақсад импорт қилинадиган маҳсулотлар устидан назорат ва қарорларни қабул қилишни тезлаштиришдан иборатдир.
Агар CHED-PP сертификати товарлар назорат пунктига келишидан олдин тақдим этилмаса, фитосанитария назоратидан ўтказилмайди.
Бугунги кунга қадар ушбу ҳужжат 2000/29 / ЕИ Кенгаши Директивасига мувофиқ фитосанитария назорати учун ихтиёрий равишда қўлланилган.