Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобилда халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.07.2023 5589 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 7-июлдаги “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан ҳудудларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Ана шундай тадбирининг навбатдагиси Самарқанд вилояти транспорт бошқармасида ўтказилди. Унда автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга оширувчи корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

 

Транспорт вазирлигининг Автомобиль ташувларини ташкил этиш, лицензиялаш ва рухсатнома бериш бошқармаси бошлиғи Мирносир Юсупов миллий ташувчиларга хорижий рухсатнома бланкаларини тақсимлаш бўйича қарорда белгиланган тартиб-тамойиллар тўғрисида батафсил маълумот берди.

 

Хусусан, ушбу қарор билан хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш жараёнлари инсон омилисиз тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилиши;

 

миллий ташувчилар рейтингини юритиш ва битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан энг кўп даромад олаётган ташувчиларни рағбатлантириш;

 

миллий ташувчиларга уларнинг эҳтиёжини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни улар берилган кундан бошлаб 90 календар куни ичида Транспорт вазирлигига қайтариш мажбурияти юклатилганлиги;

 

хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга берган ҳамда уларни белгиланган муддатларда Транспорт вазирлигига қайтармаган миллий ташувчиларга нисбатан рухсатномалар берилишини тўхтатиб туриш бўйича санкциялар инсон омилисиз автоматик тарзда қўлланилиши белгиланганлиги айтиб ўтилди.

 

Шунингдек, қарорда белгиланган Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш, улардан фойдаланиш ҳамда юкларни халқаро ташиш турларини аниқлаш тартиби тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига батафсил маълумот берилди.

 

Қизғин баҳс-мунозалар ва очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда корхона раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.