Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Автомобилсиз кун" акцияси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.10.2024 433 Yangiliklar

23-октябрь, чоршанба куни республикамизнинг барча ҳудудларида навбатдаги "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилди. Акция доирасида Транспорт вазирлиги ходимлари ишга жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда етиб келишди.

 

Автомобилсиз ҳаракатланишни тарғиб қилишдан кўзланган асосий мақсад, энг аввало, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда автомобиль тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчи эканлигини таъкидлашдир.

 

Эслатиб ўтамиз, акция Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.