Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автотранспортда халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчилар диққатига

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.02.2023 6329 Yangiliklar

 

Польша Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли қарори билан жорий йилнинг 21 февраль санасидан Беларусь Республикаси билан Кукурики – Козловичи чегара назорат ўтказиш пункти орқали (Европа Иттифоқига ва Европа эркин савдо ассоциациясига аъзо мамлакатларда рўйхатга олинган юк автотранспорт воситаларидан ташқари) барча юк авто транспорт воситалари ҳаракатланиши икки томонлама (кириш-чиқиш) вақтинча номаълум муддатга тўхтатилди.

 

Буниниг натижасида ҳозирда ушбу чегара назорат ўтказиш пунктида хорижий мамлакатлар юк ташувчиларининг транспорт воситалари тўпланиб қолди.

 

Шу муносабат билан миллий ташувчилардан Европа мамлакатларига юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўраб қоламиз.

 

Ҳозирда ўзбек миллий ташувчилари юк транспорт воситаларини Литва чегара назорат ўтказиш пунктлари орқали тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

 

Европа давлатларига юк ташувларини амалга ошираётган миллий ташувчиларда ушбу вазият юзасидан саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

 

+998 71 202 05 01 (114)
+998 97 709 16 00