Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автотранспортнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.11.2024 1111 Yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2024 йилдаги «Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-710-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга кўра:

 

автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади;

 

шохобчалар аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига 20 йил муддатга ижара асосида ва бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқи билан берилади.

 

Қарор билан Автомобиль йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Электрон онлайн аукцион савдоларига қўйиш учун ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи):

 

халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида – БҲМнинг 50 баравари;

давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида – БҲМнинг 40 баравари;

маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида – БҲМнинг 30 баравари миқдорида белгиланади. 

 

Дастлабки икки йил давомида мазкур шохобчалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммасидан тушган маблағларнинг 40% тадбиркорлик субъектлари ҳисобига йўналтирилади. Кейинчалик ушбу сумма 30%ни ташкил этади.