Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Айни кунларда Фарғона вилояти Сўх туманида йўл қурилиши ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.06.2020 9440 Yangiliklar

 

Хусусан, Ҳушёр маҳалласидаги Зиё кўчаси тўлиқ асфальтланган бўлса, айни дамда бетонли қоплама ётқизиш ишлари Сариканда маҳалласининг Чорадара кўчасида бошланди.

2020 йилнинг 29 июнь куни ҳолатига 16 та МФЙлар ҳудудидаги 25 та ички кўчаларда қурилиш ишлари олиб борилиб 3,1 км асфальтбетон, 3, 5 км цементбетон, 10, 8 км шағаллаш ва 6, 5 км умумфойдаланувдаги йўлларда жорий таъмирлаш хамда 940 метр пиёдалар йўлакчаларини қуриш ишлари амалга оширилди.

Сўх тумани ҳудудида жами 88 км умумий фойдаланишдаги ва 385 км ички йўллар мавжуд бўлиб, 2020 йилда 16 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва 27 та МФЙ ҳудудидаги 121 та кўчаларда – 76,2 км узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш бундан 12,9 км асфальтбетон, 15,2 км цементбетон ва 48,1 км шағалли копламага ўтказиш, 20 км пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари режалаштирилган.