8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бугун Транспорт вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов тизимда фаолият олиб бораётган аёлларни гўзаллик ва нафосат байрами билан табриклаб, уларга соғлик, бахт, оилавий фаровонлик ва масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади.
Меҳрибон она, суюкли ёр, жонкуяр фарзанд бўлиши билан бир қаторда, аёлларнинг юртимиз фаровонлиги, халқимиз равнақи йўлидаги хизматлари ҳамиша мақтовга ва эъзозга сазовордир.
Зеро, оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ходимлар бўйича бош мутахассиси Дилдора Абидова ҳам ўзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги, шунингдек, ёш ходимларни тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун байрам арафасида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.
Тадбирда давомида Транспорт вазири И.Маҳкамов Дилдора Абидовани ушбу юксак мукофот билан яна бир карра муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятида улкан муваффақият тилади.