Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Айрим тоифадаги фуқароларга имтиёзли транспорт карталарини бериш тартиби жорий этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.05.2023 2470 Yangiliklar

Жорий йилнинг 1-май санасидан бошлаб республиканинг барча шаҳарларида йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари, шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиши учун айрим тоифадаги фуқароларга имтиёзли транспорт карталарини бериш тартиби жорий этилди.

 

“Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, қуйидаги тоифа фуқароларга шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган:

 

1941-1945-йиллардаги урушда қатнашган ҳарбий хизматчилар;

 

1941-1945-йиллардаги уруш ногиронлари;

 

1941-1945-йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

 


Афғонистон ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар;

 

ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

 

Чернобиль АЕС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;


ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс.

 

Изоҳ: Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга имтиёзли транспорт карталари берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.

 

1941 — 1945 йиллардаги уруш I гуруҳ ногиронларига ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсларга бериладиган имтиёзли транспорт картаси уларга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи бир шахсга ҳам шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини беради.

 

Имтиёзли транспорт карталарини олиш билан боғлиқ давлат хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.