Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Байрам муносабати билан транспортнинг барча турларида қўшимча қатновлар бажарилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.06.2023 7071 Yangiliklar

Жорий йил 28 июнь – 2 июль кунлари аҳолининг “Қурбон ҳайити” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши ва республика бўйлаб саёҳат қилиши, йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда тегишли чораларни амалга оширмоқда.

 

Хусусан, ҳаво транспорти йўналишида “Uzbekistan Airways”компанияси томонидан 26 июндан 3 июлга қадар қўшимча рейслар ташкил этиш ҳамда А-320 туридаги 150 ўринли ҳаво кемаларини А-321 туридаги 180 ўринли, В-767 турдаги 246 ўринли бортларни А-330 турдаги 264 ўринли ўринли ҳаво кемаларига алмаштириш орқали авиакомпания томонидан Тошкент-Урганч (17 та), Тошкент-Нукус (15 та), Тошкент-Бухоро (8 та), Тошкент-Самарқанд (6 та), Тошкент-Термиз (5 та), Тошкент-Наманган (2 та), Тошкент-Фарғона (4 та), Тошкент-Қарши (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга бажарилган қатновларда хизмат кўрсатиладиган амалдаги йўловчилар сони жами 12 400 дан 18 200 тага етказилиши белгиланган.

 

“Silk Avia” авиакомпанияси томонидан Тошкент-Бухоро (5 та), Тошкент-Самарқанд (4 та), Тошкент-Қарши (3 та), Тошкент-Навоий (2 та), Тошкент-Наманган (2 та), Тошкент-Нукус (3 та), Тошкент-Термиз (4 та), Тошкент-Урганч (3 та), Тошкент-Фарғона (3 та), Фарғона-Урганч (1 та), Фарғона-Бухоро (1 та), Бухоро-Урганч (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган рейсларда 4 608 та йўловчига хизмат кўрсатилади.

 

“Qanot Sharq” авиакомпанияси томонидан Тошкент-Бухоро (1 та), Тошкент-Фарғона (1 та), Тошкент-Самарқанд (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган йўналишларда 1044 та йўловчига хизмат кўрсатилади.

 

“My Frieghter” (Centrum-Air) авиакомпанияси томонидан Тошкент-Бухоро (1 та), Тошкент-Термиз (1 та), Тошкент-Самарқанд (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган йўналишларда 1080 та йўловчига хизмат кўрсатилади.

 

Uzbekistan Airwaysавиакомпанияси

 

27 июнь куни Тошкент – Урганч – Тошкент (2 та),  Тошкент – Нукус – Тошкент(1 та),  Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та) йўналишларида қўшимча парвозлар амалга оширилади.

 

28 июнь куни эса Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та),  30 июнь куни эса Тошкент – Урганч – Тошкент (1 та) йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

 

2 июль куни Тошкент – Бухоро – Тошкент (1 та) йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади.

 

Темир йўл транспорти йўналишида:

 

26 июнь кунидан 3 июль кунига қадар  Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида “Афросиёб” поезди қатновлари қўшимча 1 тага оширилади натижада қатновлар сони 16 тага ва жойлар сони 4,5 мингтага ошади. Бу орқали ушбу йўналишда ташилаётган йўловчилар сони тенг баробарга ошади;

 

26, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари  Тошкент – Хива йўналишида ҳамда 27, 29 июнь ва 1, 3 июль кунлари Хива – Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи қўшимча 1 та йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади;

 

26 июнь кунидан 3 июль кунига қадар  Тошкент – Термиз – Тошкент, Тошкент – Шовот – Тошкент, Тошкент – Қўнғирот – Тошкент, Тошкент – Бухоро – Тошкент  йўналишидаги мавжуд йўловчи поездларига қўшимча 4 тадан вагонлар уланади.

 

26 июнь кунидан 3 июль кунига қадар “Тошкент-Наманган-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездлар қатновлари қўшимча 1 тага оширилади.

 

29 июнь Тошкент – Қарши – Тошкент  йўналишидаги “Афросиёб” поезди қатновлари қўшимча 1 тага оширилади.

 

26 июнь 3 июль кунлари жами 42 та рейс амалга оширилиб, 135 мингта йўловчи (жумладан, қўшимча 27 мингта йўловчи) ташиш имконияти яратилади.

 

“Тошкент” автовокзалидан бажариладиган автобус қатновлари

 

Тошкентдан Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий йўналишларида кунлик 32 та режадаги рейслар билан бирга қўшимча 18 тагача рейс амалга оширилмоқда. Натижада кунига 50 та рейслар орқали 2700 та йўловчилар ўз манзилига етказиляпти.

 

Умумий қатновлар сони 350 та рейсни ташкил этиб, 19 мингта (6,930 та қўшимча) йўловчилар ташилади.

 

26 июнь куни Тошкентдан Зармитан, Жўш, Мирбозор, Қизилтепа, Қоракўл, Термиз, Денов, Узун, Манғит, Самарқанд, Бухоро, Зарафшон, Учқудуқ, Урганч, Конимех, Хатирчи, Қарши, Хива йўналишларида 39 та қўшимча рейслар бажарилди.

 

27 июнь куни “Тошкент” автовокзалидан мазкур йўналишларда қўшимча 43 та рейслар бажарилиши режалаштирилган.

 

Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги йўналишларда яна қўшимча қатновлар ташкил этилади. Шу муносабат билан йўловчилардан “Тошкент” автовокзали хизматидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.

 

“Тошкент” автовокзалида 24 соатлик иш режими ташкил этилган.