Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Байрамингиз муборак бўлсин Ўзбекистон ёшлари

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.06.2023 5563 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги жамоаси мамлакатимиз ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этади.

 

Ҳар бир жамиятнинг келажаги ва тақдири бевосита ана шу юрт ёшларининг билими ва салоҳиятига боғлиқ. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

 

Зеро, баркамол авлод ва юксак ахлоқли ватанпарвар ёшлар бугунимиз ва эртамизнинг ҳақиқий давомчиларидир.

 

Барча ёшларимизни юртимиз ривожи учун улкан ҳисса қўшадиган янги авлод бўлиб етишишига, бунинг учун бор куч - ғайратини сарфлашига, юртимиз равнақи учун ёниб яшашига тилакдошмиз!