Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Барқарор ва "яшил" келажак сари интилишимизда транспорт соҳаси муҳим роль ўйнайди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.11.2024 941 Yangiliklar

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (CОP29) доирасида "Яшил шаҳар транспорти" мавзусида юқори даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров иштирок этди. Бугунги куннинг энг глобал муаммоларидан бири бўлган шаҳар транспортини декарбонизация қилиш ҳамда барқарор шаҳар мобиллигини яратиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Омаров ушбу йўналишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижаларига тўхталиб ўтди.

 

“2030 йилгача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий концепцияси ва 2019 йилда тасдиқланган "Яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясига кўра, жамоат транспорти ҳаракат таркибининг 80 фоизини экологик тоза транспортга ўтказиш режалаштирилган. Ушбу ташаббуслар ижроси доирасида ўтган йили Тошкент шаҳрига 320 та, Самарқанд шаҳрига эса 14 та электробус харид қилинди. Ҳисоб-китобларимизга кўра, дизель ёқилғисида ишлайдиган автобус ўрнига битта электробусдан фойдаланиш иссиқхона газлари чиқиндиларини йилига 70 тоннага камайтириш имконини беради. Шундан келиб чиқиб, ўтган йили Ўзбекистоннинг иккита йирик шаҳрида 330 га яқин электробуслардан фойдаланиш орқали иссиқхона газлари ташламаларини 23 минг тоннага қисқартиришга муваффақ бўлдик, бу эса ҳаво сифати ва аҳоли саломатлигига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади” , - деди М.Омаров