Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

БАЙРАМ ТАБРИГИ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.08.2023 2840 Yangiliklar

Қадрли ҳамкасблар!

 

Барчамиз муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимиз темирйўлчиларига йўллаган табригини катта ҳаяжон ва мамнуният билан тингладик, ўқидик. Табрикдаги сўзлар соҳанинг катта-кичик ходимида олам-олам ифтихор, ўз касбидан фахр туйғуларини жунбишга келтириши муқаррар.

 

Ҳурматли Президентимизнинг айниқса: “Янги Ўзбекистонни – жадал ривожланиб, дунёга юз тутаётган давлат ва жамиятни барпо этишда сиз, азизларнинг ўрнингиз ва ҳиссангиз беқиёс эканини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз”, — деган самимий сўзлари барчамизнинг кўнглимизни тоғдек кўтарди.

 

Чиндан ҳам, азал-азалдан олис масофаларни боғловчи ўзига хос кўприк бўлган темир йўл тизими орқали бугун том маънода давлатлар бир-бири билан амалий муносабатга киришмоқда, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ўз имкониятларини ошириб, халқ фаровонлигини таъминламоқда. Шу маънода, бугунги даврда темир йўлларимиз каби қулай, хавфсиз ва ишончли тармоқни топиш мушкул.

 

Ҳа, озод ва обод Янги Ўзбекистонимиз тараққий этишида темир йўл тизимининг аҳамияти ниҳоятда беқиёс. Кўп миллатли темирйўлчилар жамоасининг самарали ва машаққатли меҳнати эвазига ортда қолган йиллар давомида тармоқни ҳар томонлама такомиллаштириш борасида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида эътироф этсак арзийди.

 

Шу муносабат билан, биз ҳам жонажон диёримиз темир йўллари тизимида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини, бир сўз билан айтганда, самарали меҳнати билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча темирйўлчиларимизни байрам билан чин дилдан табриклаймиз.

 

Фидойи темирйўлчилар!

 

Сизни қутлуғ касб байрамингиз билан Транспорт вазирлиги жамоаси номидан муборакбод этаман. Юртимиз равнақи, халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш йўлида олиб бораётган ҳалол ва шарафли меҳнатингиз роҳатини кўриб юринг! Оилангиз тинч, йўлларингиз ҳамиша бехатар бўлсин!

 

 

Ҳурмат ва эҳтиром билан,

И. Махкамов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири