Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.10.2024 2312 Yangiliklar

Бугун, 7-октябрь куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии хоним билан учрашди.

 

Учрашувда бугунги кунда амалга оширилаётган “Тошкент – паст углеродли транспортга инвестицияларни жадаллаштириш” (TAILEV) лойиҳаси доирасида эришилган натижалар, истиқболдаги лойиҳалар ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

 

Хусусан, Фужии хоним транспорт соҳасини декарбонизация қилиш, жамоат транспортини ривожлантириш ҳамда иссиқхона газларини камайтириш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

 

Транспорт соҳасида қўшимча иш ўринларини яратиш, аёлларга катта сиғимли автобусларни бошқариш ҳуқуқини бериш орқали соҳада гендер тенгликни таъминлаш борасида вазирликнинг роли эътироф этилди.

 

Шунингдек, БМТ ТД вакиллари Тошкент шаҳридаги 8-автобус саройига ташриф буюриб, электробус парки ҳамда уларни қувватлаш инфратузилмаси билан танишди.

 

Шу билан бирга, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти томонидан харид қилинган электробусларнинг бир қисми Глобал Экологик Жамғарманинг грант маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштирилди.