Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Бокуда ТРАСЕКА ҳукуматлараро комиссиясининг XIV йиғилиши бўлиб ўтади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.12.2019 9710 Yangiliklar

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа - Кавказ – Осиё (ТРАСЕКА) транспорт коридорини ривожлантириш бўйича асосий кўптомонлама битим имзоланганлигининг 20 йиллигига бағишланган халқаро конференция ва ТРАСЕКА ҳукуматлараро комиссиясининг доимий котибияти XIV йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу тадбирларда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишади.   

Эслатиб ўтмамиз, 1993 йилда Бельгия пойтахтида Озарбойжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокида Брюссель декларацияси қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжат Европадан Қора денгиз, Кавказ, Каспий денгизи орқали ўтиб, Марказий Осиё мамлакатларига чиқиш бўйича транспорт йўлагини ривожлантириш мақсадида ЕИ томонидан молиялаштириладиган ТРАСЕКА техник кўмак бўйича минтақалараро дастурининг амалга оширилишини бошлаб берган эди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон делегациясига миллий котиб, Транспорт вазирлигининг халқаро ҳамкорлик ва ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи Ш. Бурнашев раҳбарлик қилмоқда.