Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Бозсув – Фарҳод бозори” йўналишли такси ҳайдовчиларининг мурожаати юзасидан расмий муносабат

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.08.2023 3915 Yangiliklar

Sirojiddin Media канали томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган “Бозсув – Фарҳод бозори” йўналишли такси ҳайдовчиларининг мурожаати тўғрисидаги видеолавҳа юзасидан Тошкент вилояти транспорт бошқармасининг расмий изоҳи.

 

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси шуни маълум қиладики бугунги кунда Зангиота тумани Бўзсув ҳудудидан Тошкент шаҳрига қўйидаги йўналишлар қатнайди.

 

1. ВХ – 666-сонли “А.Навоий ф/у – Фарҳод бозори бекати”.
2. ВХ – 447-сонли “Бўз сув ф/у – Фарҳод бозори”.
3. ВХ – 241-сонли “Ўрикзор маҳалласи – Фарҳод бозори”.
4. ВХ – 721-сонли “Ниҳол маҳалласи – Олмазор метроси”.

 

“Mohinur Saidakbar Trans” МЧЖ томонидан ВХ–721-сонли “Ниҳол маҳалласи – Олмазор метроси” йўналишида фаолият юритиш учун 2021 йил 7 январь куни АТ-2006107-сонли “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” бўйича лицензия олган.


“Zulayho Imron Trans” МЧЖ томонидан қолган 3 та йўналишда 2021 йил 13 январь куни АТ-2007320-сонли челанмаган муддатга “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш” бўйича лицензия олган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 08.05.2023 йилдаги ТМ-00-04621-сонли хати ҳамда № 41-сонли буйруғига асосан “Mohinur Saidakbar Trans” МЧЖни 2021 йил 1 январдан 2023 йил текширув даврига қадар лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.

 

Текширув натижаларига асосан Тошкент вилояти транспорт бошқармасининг 2023 йил 29 май куни Зангиота туманлараро иқтисодий судига лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этилган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 июндаги 4-1101-2302/4312-сонли иқтисодий иш бўйича “Mohinur Saidakbar Trans” МЧЖнинг АТ-2006107-сонли “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” бўйича лицензияси бекор қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 23.05.2023 йилдаги ТМ-00-04847-сонли хати ҳамда № 46-сонли буйруғига асосан “Zulayho Imron Trans” МЧЖни 2022 йил 1 январдан 2023 йил текширув даврига қадар лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.

 

Текширув натижаларига асосан Тошкент вилояти транспорт бошқармасининг 2023 йил 13 июнь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судига АТ-2007320-сонли челанмаган муддатга “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус хамда автобусларда ташиш” бўйича лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этилган. Ушбу масала юзасидан суд жараёни 2023 йилнинг 2 август кунига белгиланган.

 

Видеолавҳада намойиш этилган зўравонлик ҳамда фаолият кўрсатишга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан вилоят транспорт бошқармаси ҳуқуқий баҳо беришга ҳақли эмас. Ушбу ҳолат юзасидан ваколатли давлат органлари (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар)га мурожаат этиш мақсадга мувофиқдир.