Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Бухорода карантинда бўлган 121 нафар ватандошларимиз ўз уйига кузатилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.04.2020 6847 Yangiliklar

Махсус чартер рейслар билан хориж давлатларидан Бухоро вилоятига олиб келиниб,  вилоят Кардиология шифохонаси ҳамда "Жўйзар" санаторийсида карантинга жойлаштирилган 121 нафар ҳамюртларимиз 14 кунлик карантин муддатини ўтаб бўлгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан махсус ташкиллаштирилган поездда ўз яшаб турган ҳудудларига жўнаб кетишлари учун  Когон темир вокзалига кузатилди.

Ҳамюртларимиз 14 кунлик карантин муддати тугагач, ўтказилган тиббий диагностик таҳлиллар натижасида тождор вирус инфекциясига чалинмаганлигини тасдиқланди.

Улар Бухоро вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган, махсус дезинфекцияланган автобусларда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари назоратида Когон темир йўл вокзалига олиб бориб қўйилди.