Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Давлатлараро авиация қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.11.2021 5564 Yangiliklar

 

Бугун, 2 ноябрь куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Давлатлараро авиация қўмитаси Раиси ўринбосари Константин Клещев билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Давлатлараро авиация қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси авиация соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, рақамли алоқа технологияларидан фойдаланиш, сунъий йўлдош навигацияси нуқтаи назаридан ҳаво ҳаракатини бошқариш миллий тизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари парвозларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари, уларни жорий этишнинг қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий асослари билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.