Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Erasmus+” дастури доирасида ташкил этилган ўқув семинарида вазирлик вакиллари иштирок этмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.02.2025 609 Yangiliklar

Европа иттифоқининг Erasmus+ дастури SPHERE (Sustainable transportation within the framework of green deal – Яшил тамойил асосида барқарор транспорт) грант лойиҳаси доирасида Италиянинг Турин шаҳрида навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.

 

3–7 февраль кунлари Италиянинг Турин политехника университетида бўлиб ўтаётган мазкур семинарда Тошкент давлат транспорт университети мутахассислари ҳамда Транспорт вазирлиги вакиллари иштирок этишмоқда.

 

Лойиҳадан асосий мақсад транспорт соҳасини ижтимоий, иқтисодий ва экологик ривожлантириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан автомобиль транспорти ҳайдовчиларини малакасини ошириб бориш, қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилишда олий таълим йўналишида барқарор транспорт бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

 

Семинар давомида Турин политехника университетида ҳайдовчиларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги услублари бўйича ташкил этилган замонавий лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишилди.