Жорий йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Эрон Ислом Республикаси Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди.
Учрашвуда томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.
Хусусан, томонлар “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон” уч томонлама мультимодал транспорт коридорини ривожлантиришга ва фойдалниш бўйича ўзбек томони тақдим қилган битмни тез орада келишишга, автомобиль транспортида юк ташувлари жараёнида Эрон томонидан ўзбек миллий ташувчиларидан ундирилётган йиғимларни паритет асосида камайтириш, шунингдек, ёқилғи солиғи йиғимларини ҳам бошқа давлатларники билан тенглаштириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар мамлакатларимиз ўртасида савдо-сотиқ муносабатларини янада ривожлантириш, юк ташувлари ҳажмини кескин ошириш мақсадида Эрон – Ўзбекистон қўшма логистика марказини барпо этиш, қолаверса, Эрон ҳудудида жойлашган Чобаҳор ва Бандар-Аббос портлар ҳудудида ўзбек тадбиркорлари иштирокида терминаллар ва омборларни қуришга келишиб олинди.
Йўл қурилиши соҳасида Эрон тажрибаси юқори эканлигини инобага олган ҳолда қўшма корхона ташкил этишга, шунингдек, темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида масъул идоралар ўртасида учрашувлар ўтказилиши белгилаб олинди.