Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.09.2024 1019 Yangiliklar

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Эроннинг Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Самад Ҳасанзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Икки давлат элчилари ҳамроҳлигида ўтказилган учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

 

Хусусан, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар жараёнида миллий ташувчиларга қулай шароитларни яратиш, ташувларда ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида белгилаш, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.