Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Эстония билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.03.2023 2722 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Эстониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тоомас Тирс бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Эстония савдо саноат палатаси раҳбари Маргус Ильямров, Сииламяэ портининг тижорат директори Михель Юрико, "Autolink" компанияси темир йўл бўлими бошлиғи Ян Толоконников иштирок этган учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш имкониятларини муҳокама этишди.

 

Эстония томони мамлакатларимиз ўртасидаги савдо иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш мақсадида катта бизнес-миссияси билан юртимизга ташриф буюрганини қайд этиб ўтди.

 

Хусусан, Эстония мамлакатларимиз ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш, темир йўл транспорти мутахассисларини ўқитиш, логистика хизматлари кўрсатишни рақамлаштириш йўналишида ишлашга катта қизиқиш билдирди.

 

Шунингдек, Эстония портларидан самарали фойдалашниш орқали юк ташувлар ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама этилди. Хорижий томон портлари вакиллари ўзларининг инфратузилмавий имкониятлари бўйича тақдимотлар ўтказишди.

 

Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.