Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.10.2022 3350 Yangiliklar

 

Бугун, 20 октябрь куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Урашувда минтақа давлатлари ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада ривожлантириш, минтақа транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, муқобил транспорт йўналишлари ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

ЕИ махсус вакили Терхи Хакала хоним Ўзбекистон ташаббуси билан давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва минтақавий ўзаро боғлиқликни кучайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш йўналишидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

 

Суҳбат чоғида минтақавий транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш давлатларининг барқарор иқтисодий ўсишининг муҳим омилларидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада енгиллаштириш, соҳага замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.