Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғона шаҳрида янги автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.11.2024 827 Yangiliklar

Фарғона шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан ҳаракат таркибини замонавий автобуслар билан янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида жорий йилнинг август-сентябрь ойлари давомида ташувчи корхоналар томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган экологик тоза, барча қулайликларга эга бўлган жами 48 дона замонавий автобуслар олиб келинган эди.

 

Бугун, 4 ноябрь санасидан эътиборан мазкур автобуслар 1-сонли “Чимён йўли (Отчопар) – Қува йўли (Туман халқ таълими бўлими)”, 2-сонли “Водил йўли (Мустақиллик шукронаси – Марғилон йўли (2-сонли ИИБ), 4-сонли “Қувасой йўли (Гуллола кўчаси) – Марғилон йўли (2-сонли ИИБ) ҳамда 9-сонли “Марғилон йўли (Қирлола кўчаси) – Чимён йўли (Янги Ўзбекистон кўчаси) шаҳар ичи автобус йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.

 

Мазкур йўналишларда ҳаракатланаётган барча автобусларда электрон тўлов тизими жорий этилган бўлиб, ёл кира ҳақи нақд пулда 3000 сўм ва электрон шаклда (АТТО) карталари орқали эса 2400 сўм этиб белгиланган.

 

Жорий йил якунига қадар яна 48 дона янги автобус олиб келиниши ҳамда шаҳардаги 4 та йўналишларга бириктирилиши режалаштирилган.