Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Халқаро автомобиль юк ташувчилари уюшмаси ҳамкорлигида Фарғона водийсидаги юк ташувчилар билан халқаро автомобиль юк ташувлари бўйича ҳудудий семинарлар ўтказилди (Наманган ва Фарғона шаҳарларида).
Семинарлар давомида халқаро автомобиль юк ташувларининг долзарб жиҳатлари ва муаммолари муҳокама қилинди, шунингдек, фаол ва самарали савол-жавоб сессиялари ўтказилди.
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Омаров ва Транспорт вазирлиги соҳавий экспертлари халқаро автомобиль юк ташувлари учун рухсатномаларни қўллаш ва тақсимлаш масалалари бўйича тўлиқ муҳокама ўтказди, мавжуд муаммоларни қайд этиб, хусусий сектор билан биргаликда уларни бартараф этишнинг истиқболли йўлларини белгилади.
AIRCUZ раиси С. Пулатов транспорт компаниялари потенциалини амалга оширилаётган ва истиқболли халқаро транспорт йўлаклари доирасида кенгайтириш имкониятларини таъкидлади, шунингдек, хорижий давлатлардаги қонунчилик ўзгаришлари муносабати билан тармоқ олдида турган муаммолар ҳақида маълумот берди.