Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғона водийсига вақтинчалик қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.12.2019 7907 Yangiliklar

Бугун, 21 декабрь куни А-373 “Тошкент- Ўш” автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, “Қамчиқ” довони бўйлаб автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

“Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шахобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Фарғона водийсига ва Тошкент шаҳрига қараб автотранспортда йўлга чиққан йўловчиларни Поп станциясига етказиб қўйиш ҳамда Тошкент шаҳрига олиб келиш учун вақтинчалик қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди. "Тошкент – Ангрен – Орзу – Поп – Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган мазкур поезд бугун 11:30 да Тошкент Жанубий вокзалидан жўнатилди.