Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.01.2023 2930 Yangiliklar

 

Бугун, 26 январдан эътиборан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди.

 

Фарғона ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган мазкур қатнов икки чегарадош вилоят ўртасидаги борди-келди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. 2020-йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

 

Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”, Ўзбекистон томонидан эса “Даеwоо Транс Сервис” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39, 5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

 

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган. Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.