Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.03.2022 3590 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 7 март санасидан эътиборан Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 4 маротабадан амалга оширилади.

Парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари бажарилиши режалаштирилган. Қатновлар “Humo air” МЧЖнинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.

Фарғона – Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх – Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади.

Авиачипта нархи эса бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган.