Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғонадан Жанубий Кореяга 52 тонна гилос экспорт қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.06.2021 3978 Yangiliklar

 

Бугун Фарғона халқаро аэропортидан ташкил этилган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Фарғона – Инчхон йўналиши бўйича юк авиарейси орқали вилоятда етиштирилган қиймати 246 минг АҚШ долларга тенг 52 минг 236 кг. гилос маҳсулоти Фарғонадан Жанубий Кореяга экспорт қилинди.

Гилос маҳсулотларининг экспортга расмийлаштириш жараёни “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан соддалаштирилган тартибда, тезкорлик билан амалга оширилди.

Фарғона халқаро аэропортида гилос каби тез бузиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш ва ҳаво кемаларига юклаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Бу эса ушбу маҳсулотларни сифати бузилмаган ҳолда сақлаш ва хорижга юбориш имконини бермоқда.