Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор лойиҳаси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.02.2025 728 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарори билан тасдиқланган “Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида лойиҳа мақсади:

 

- Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлигига қўйилган ягона талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаш;

 

- мувофиқликни баҳолаш, сертификатлаштиришни янада такомиллаштириш;

 

- миллий қонунчилик талабларининг ўзаро уйғунлашувини таъминлаш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро қарама қаршиликларни бартараф этиш.

 

Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни info@mintrans.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.