Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Франция миллий фуқаро авиацияси билим юрти мутахассислари иштирокида ўқув курслари ташкил этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.02.2023 1927 Yangiliklar

 

Франция Фуқаро авиацияси Бош Бошқармаси ҳамкорлигида Миллий фуқаро авиацияси билим юрти (ENAC) томонидан “Ўзавиация” агентлигида ўқув курслари ўтказилмоқда.

 

Жорий йилнинг 20 – 24 февраль кунлари давомида ташкил этилаётган ушбу ўқув курсларида “Ўзавиация” агентлигининг 12 нафар инспекторлари иштирок этишмоқда.

 

Ўқув курси Миллий фуқаро авиацияси билим юрти катта ўқитувчиси Пьер Розелини томонидан “Инспектор текширувларини ўтказиш” (“Audit SMS techniques”) йўналиши бўйича олиб борилмоқда.

 

Мазкур ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган олий даражадаги ташрифи доирасида имзоланган “Фуқаро авиацияси соҳасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув”га асосан ташкил этилди.