Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Гендер тенглик – муносабатларнинг ижтимоий жиҳати

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.03.2021 6156 Yangiliklar

 

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларининг устунлигига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, юртимизда гендер тенглигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ сўнгги йилларда жамиятнинг турли соҳаларида, ҳам миллий, ҳам минтақавий даражада аёлларнинг роли ва мавқеида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.

Бугун Транспорт вазирлигида ишчи ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Жамиятда гендер тенглигини таъминлаш” мавзусида ахборот – маърифий тадбири ташкил этилди.

Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган тадбирда вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирда USAID ташкилотининг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури бош мутахассиси Малика Инакова ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тадбирда гендер тушунчаси ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти, фуқароларнинг гендер хабардорлигини ошириш, жинслардан бирининг устунлиги ғоясига асосланган нотўғри тасаввурлардан холи бўлиш, мамлакатимиз қонунчилигида аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари мустаҳкамлаб қўйилганлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.

Шу билан бирга, сўнгги йиллар мобайнида хотин қизларни қўллаб - қувватлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш борасида қабул қилинган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.