Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Глобал трансформация шароитида барқарор, экологик ва инклюзив транспортни шакллантириш

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.09.2024 907 Yangiliklar

Транспорт вазири И.Махкамов 20 дан ортиқ давлатларнинг транспорт вазирлари билан биргаликда барқарор транспорт соҳасида глобал шерикликни яратишга кўмаклашишда ҳукуматларнинг ролига бағишланган вазирлар Форумида иштирок этди. 

 

Форум иштирокчилари глобал трансформация шароитида барқарор, экологик ва инклюзив транспортни шакллантириш йўлида мамлакатлар ҳукуматлари томонидан амалга оширилган ишлар натижалари билан ўртоқлашди.

 

Транспорт вазири ўз нутқида барқарор маҳаллий ва халқаро транспорт тизимини шакллантиришда Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорлигининг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтди.  

 

Шунингдек, тадбир натижаларининг концептуал нотасига нисбатан “Пекин нигоҳи” (The Beijing Vision) да акс этган асосий ғояларни қўллаб-қувватлаши ва уларга содиқлигини билдирди.