Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳафтанинг жума кунлари "Afrosiyob" поездлари қатнови биттага кўпаяди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.12.2021 3987 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 10 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг жума куни Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

Мазкур замонавий поезд ўтган бир ой мобайнида фақат ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари қатновини амалга ошириб келди.

10 декабрдан бошлаб ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради.

Шунингдек, 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.

Бугунги кунда қатновини амалга ошираётган “Afrosiyob” замонавий поездлари эса ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.