Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро экспертлар иштирокида жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.02.2022 4683 Yangiliklar

 

Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти қошидаги Халқаро транспорт форуми ўртасидаги келишувга асосан шаҳарларда аҳолининг барқарор мобиллигини таъминлаш ва жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича грант лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида Халқаро транспорт форуми экспертлари иштирокида Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
 
Ишчи гуруҳ йиғилишида жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, бу борада жамоат транспортини ривожлантириш моделларини ишлаб чиқиш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда шаҳар йўловчи транспортини декарбонизация қилиш йўллари муҳокама қилинди.
 
Лойиҳага кўра Халқаро транспорт форуми томонидан Ўзбекистон учун шаҳарларда аҳолининг барқарор мобиллигини таъминлаш ва жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
 
Хорижий экспертларнинг ташрифи давомида мутасадди вазирлик ва идоралар билан учрашувлар, Тошкент шаҳар транспорт корхоналари фаолияти билан танишиш, жамоат транспорти ҳолатини ўрганиш режалаштирилган.