Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро ҳамкорлик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.06.2022 3358 Yangiliklar

 

Бугун, 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Беларусь Республикаси Транспорт ва коммуникация вазири Алексей Авраменко ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган учрашувда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар Ўзбекистон ва Беларусь пойтахтлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сонини оширишга қизиқиш билдиришди.

Шунингдек, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларга қулай шарт-шароитларни яратиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги манфаатли ҳамкорлик алоқарини кенгайтириш юзасидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни ривожлантиришга келишиб олди.