Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро ҳамкорлик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.12.2022 2670 Yangiliklar

 

Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Хусусан, транспортнинг барча турлари орқали юк ва йўловчи ташувлари ҳажмини ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг мамлакатларимиз турли ҳудудларига ташриф буюришлари учун янада қулай бўлаган шароитларни яратиш юзасидан фикр алмашди.

 

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.