Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро ҳамкорлик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.11.2022 3194 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-қозоқ қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишда томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишди.

 

Хусусан, 2023 йилда юк ташувларини амалга ошириш учун (учинчи давлатларга/дан) рухсатнома бланкаларини алмашиш квоталарини белгилаш, шунингдек, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (E-permit) айирбошлаш тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

 

Томонлар E-permit тизимини жорий этиш ва уни ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.