Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро транспорт форуми ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари кучайтирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.02.2023 3332 Yangiliklar

 

Бугун транспорт вазири Илҳом Махкамов Халқаро транспорт форуми (ХТФ) ташкилоти бош котиби Ёнг Тэ Ким билан учрашди.

 

Дўстона руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Халқаро транспорт форуми (ХТФ) транспортнинг барча турларини мужассамлаштирган ягона ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, транспорт сиёсати масалалари бўйича таҳлилий марказ сифатида фаолият юритади. Бугунги кунда ташкилотга дунёнинг 64 та мамлакати аъзо бўлиб кирган.

 

Ташкилотнинг мақсади иқтисодий ўсиш, экологик барқарорлик ва ижтимоий интеграция жараёнларида транспортнинг роли ва аҳамиятини кенгроқ тушунтиришга кўмаклашиш ҳамда транспорт сиёсатининг ижтимоий аҳамиятини оширишдан иборатдир. Айни шу мақсадда ташкилот дунёнинг энг яхши тажрибалари билан алмашиш платформаси сифатида фаолият юритади ва транспорт соҳасидаги турли йўналишларда тадқиқотлар ўтказади.

 

Учрашувда Халқаро транспорт форуми ва Транспорт вазирлиги ўзаро ҳамкорликда амалга оширган “Тошкент шаҳри йўловчи транспортини декарбонизация қилиш йўналишлари” лойиҳаси муҳокама этилди.

 

Транспорт вазири И.Махкамов Халқаро транспорт форуми томонидан чуқур билим ва энг илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар мамлакатимиз шаҳарларида жамоат транспортини комплекс ривожлантириш ва қарорлар қабул қилишда катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Халқаро транспорт форуми (ХТФ) ташкилоти бош котиби Ёнг Тэ Ким жаноблари мамлакатимизда транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, хусусан, жамоат транспортини ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, ушбу жараёнда ўзаро ҳамкорликда ишлар самарали бўлишига ишонч билдирди.

 

Ўз навбатида Транспорт вазири И.Махкамов Халқаро транспорт форуми (ХТФ) ташкилоти билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича ишлар жадаллаштирилишини маълум қилди.

 

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.