Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.01.2021 5028 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларидаги жамоат транспорти билан боғлиқ муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, аҳолига ушбу соҳада кўрсатилаётган хизматларнинг ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида Шофиркон ва Ғиждивон туманларида бўлди.

Мазкур туманлардаги “Боғимусо”, “Шароф Рашидов”, “Барака” ва “Оқработ” МФЙ раислари ҳамда маҳалла фаоллалри билан бўлган учрашувларда аҳолини кўпдан бери қийнаб келаётган масала жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш, янги автобус йўналишларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганиб чиқилмоқда.

Учрашувда маҳалла вакиллари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, ҳудудларни жамоат транспорти қамрови билан тўлиқ таъминлаш масаласи атрофлича ўрганилмоқда.