Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.03.2023 2921 Yangiliklar

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган умумхалқ ҳашари мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида Транспорт вазирлиги меҳнат жамоаси ҳамжиҳат бўлиб, эрта тонгдан фаол иштирок этмоқда.

 

Ҳашар куни мамлакатимизда кенг қулоч ёзган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги 19-мактаб ҳовлисида мевали дарахтлар боғи яратилди. Ушбу ҳудудга ҳашар давомида 4 хил турдаги (олма, ўрик, гилос, бодом) 100 тупдан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди.

 

“Халқимизда, “Яхшидан боғ қолади” деган нақл бежизга айтилмаган. Бугун биз эккан ниҳоллар, келажакда униб-ўсиб мактаб ҳудудига кўрк бағишлаши билан бир қаторда, атроф-муҳит экологиясининг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади. Ушбу ҳудудда бунёд бўладиган боғ бизнинг келажак авлодга муносиб туҳфамиздир”, – деди Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф. Нарходжаев.