Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.03.2021 7631 Yangiliklar

 

Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу эзгу тадбирларга давлат ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ҳамда идоралар, корхона ва муассаса ходимлари ҳам ўзларининг муносиб улушларини қўшишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги меҳнат жамоаси ҳам ҳамжиҳат бўлиб, эрта тонгдан ҳашарда фаол иштирок этмоқда.

Ҳашар давомида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби юмушлар бажарилмоқда. Вазирлик биноси ва унга туташ ҳудудлар саранжом-саришта ҳолатга келтирилиб, манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Атрофдаги ариқлар ичи, автотураргоҳ ҳудудлари чиқиндилардан тоззаланди. 

Вазирлик марказий аппарати ходимлари қатнашаётган тадбир чин Наврўз шукуҳида, баҳорий кайфиятида давом этмоқда.

Шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ҳам ҳашар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, ободонлаштириш ва тозалик ишларида барча ходимлар фаол иштирок этмоқда. Ушбу тадбир ишчи ходимлар орасида кўтаринки кайфият билан ўтаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.