Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш» ихтисослиги бўйича таълим муассасаси битирувчиларини ишга қабул қилиш тартиби

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.07.2020 10854 Yangiliklar

 

«Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш» ихтисослиги бўйича таълим муассасаси битирувчиларини «ЎЗАЭРОНАВИГАЦИЯ» Маркази ДУКга ишга қабул қилиш вақтида танлаш ва навбатга қўйиш  тартиби қуйидагича

Танлов  «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК  директорининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан  ташкил этилади. Kомиссия ўз ишида «Ўзаэронавигация» Маркази ДУКга «Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш»   ихтисослиги бўйича таълим муассасаси битирувчиларини ишга қабул қилиш вақтида танлаш ва навбатга қўйиш тартиби ўрнатилиши бўйича Низом»га амал қилади.

Мазкур Низомнинг 2.2.5. бандга мувофиқ:  Танловнинг ўтказилиши ва даврийлиги комиссия Раиси томонидан  белгиланади.

Навбатдаги танловни ўтказилиш заруриятини аниқловчи асосий омил, «Ўзаэронавигация» Марказининг  янги ҲҲБ мутахассисларига бўлган эҳтиёжи ҳисобланади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

I – босқич «Номзодларни рўйхатга олиш»;

II – босқич «Назарий билимларни текшириш»;

III – босқич «Инглиз тили билимини олдиндан текшириш»;

IV – босқич «Номзодни ИКАО  шкаласи бўйича  инглиз тили билимини билиш даражасини  аниқлашга  йўллаш»;    

V – босқич «Ишга қабул қилиш учун навбатга қўйиш»;

VI – босқич «Номзодни (ВЛЭК) ТУЭК тиббий учувчилар эксперт  комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиши учун юбориш». 

Танловдан ўтишга  ўзбек, рус ва инглиз тилларини биладиган, «Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш» йўналиши бўйича  дипломга эга бўлган, 19 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига рухсат берилади.

 

Мутахассисларни  ишга қабул қилиш ёки бошқа жойга ўтказишда навбатга қўйиш тартиби

Номзод ИКАО  шкаласи бўйича  инглиз тили билимини 4-даражали ва ундан юқори даражали билимга эга бўлганлиги тўғрисидаги сертификатни олгандан кейин,   уни навбатга қўйиш ва  ариза топшириш учун ХИБ (Ходимлар билан ишлаш бўлими)га юборилади.

Навбатни тақсимланиши навбатга қўйиш тўғрисидаги аризани қабул қилиниши санаси асосида, оддий навбат тамойилига биноан амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида кўпроқ балларни  тўплаган номзодлар камроқ балл  тўплаганларга нисбатан  устунликка эга бўладилар.

Танловнинг барча босқичларидан  муваффақият билан ўтган мутахассис 5 йилгача бўлган муддатга зарурият даражасига қараб, амалиёт ўташ ва кейинчалик ишлаш учун рухсатнома олиш учун «Ўзаэронавигация» Маркази ДУКнинг ҳар қандай ҳудудий бўлинмасига ишга юборилиши мумкин.