Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.06.2020 7321 Yangiliklar

 

 

Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев бошчилигида Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси вакиллари билан видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди. Учрашувда авиация соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.  

Музокаралар давомида GMR вакиллари компания томонидан Ҳиндистон, Туркия ва Филиппинда халқаро аэропортларни қуриш, модернизация қилиш ва бошқарув тизимида амалга оширилган йирик лойиҳалар тақдимотини ўтказди. Мазкур компания “яшил аэропортлар” концепциясини ривожлантиришда шунингдек, аэропортларга инновацион технологияларни (юзни аниқлаш ва таниш технологиялари, мобил телефонлар имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларидан йўловчиларни ўтказувчанлик қобилиятини бир-неча баробарга ошириш ва бошқалар) ўрнатишда катта тажрибага эга.

Учрашувда Транспорт вазирлиги томонидан Марказий Осиё логистика хабини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумот берилди. Шунингдек, GMR компаниясига вилоятлардаги халқаро аэропортларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга бериш бўйича ўтказиладиган тендерларда иштирок этишга таклиф этилди.