Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.01.2021 5489 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари икки давлат муносабатларида муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтишди. Мулоқот давомида икки томонлама авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида транспорт коридорларини аниқлаш бўйича биргаликдаги саъйи - ҳаракатларнинг аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланди.  

Учрашув давомида шу билан бирга, транспорт соҳасидаги мавжуд инвестиция лойиҳалари ҳам муҳокама этилди. Томонлар аввалги эришилган келишувлар юзасидан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этиб ўтишди.