Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Хитойдан автобуслар олиб келиш масаласи муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.12.2022 4631 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илхом Махкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан учрашди.

 

ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистонинг ХХРдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев иштирок этган учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг долзарб масалаларини муҳокама этишди.

 

Хусусан, ХХРнинг йирик заводлари томонидан ишлаб чиқарилган автобусларни етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Томонлар учрашувда автобуслар сотиб олишни молиялаштириш, етказиб бериш муддатлари ва Хитойдан Ўзбекистонга тезлаштирилган тартибда етказиб бериш бўйича ишларни ташкил этиш масалаларини муҳокама этишди.

 

Ўз навбатида, Цзян Янь хоним мамлакатимизда жамоат транспортини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг муҳимлигини таъкидлаган ҳолда учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.