2023 йилнинг январь – май ойлари давомида ташувчиларнинг ҳисоб рақамларига жами 5 млрд 266, 7 млн сўм маблағ ўтказиб берилган.
Хусусан, Наманган вилоятида 1 385,9 млн сўм, Фарғона вилоятида 1 049,3 млн сўм, Тошкент вилоятида 783,7 млн сўм, Навоий вилоятида 510,4 млн сўм, Андижон вилоятида 404,6 млн сўм, Хоразм вилоятида 362,3 млн сўм, Самарқанд вилоятида 339,8 млн сўм, Жиззах вилоятида 195,6 млн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 138,3 млн сўм, Сурхондарё вилоятида 82,2 млн сўм, Бухоро вилоятида 14,6 млн сўм маблағ қоплаб берилган.
Қолган вилоятларда ташувчилар томонидан кўрилган зарар миқдори бўйича ҳисоб-китоблар топширилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 630-сонли қарорига мувофиқ ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрилган зарарлар миқдори ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилмоқда.