Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳуқуқий тарғибот

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.05.2022 3412 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 17 май куни автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчи бир гуруҳ ҳайдовчилар фаолияти давомида юзага келган муаммоли вазиятнинг ечими юзасидан ҳуқуқий-профилактик учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Транспорт вазирлигига мурожаат этиб ташриф буюрган ташувчилар хорижий мамлакатдан тегишли шартнома тузмасдан, юк жўнатувчи ва қабул қилиб олувчилар билан оғзаки келишувга мувофиқ Ўзбекистонга олиб келинган юкнинг ташув харажатлари тўлиқ қоплаб берилмаётганлиги ойдинлашди.

Шу ўринда Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар, юк жўнатувчилар ҳамда қабул қилиб олувчилар ўртасидаги барча жараёнлар қонунчиликда белгиланган асосда тегишли шартномаларни тузган ҳолда амалга оширилиши зарур эканлиги эслатиб ўтади.

Мазкур шартномаларда барча томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ ўз аксини топган бўлади. Бу томонлар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган турли вазиятларда ҳуқуқий манфаатларингизни ҳимоя қилувчи юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир.

Халқаро йўналишларда юк ташишда тадбиркорлик субъектлари шартномалар тузишда эркиндирлар. Бунда, Транспорт вазирлиги уларнинг шартномавий муносабатларига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.

Шу билан бирга, Транспорт вазирлиги қонунчилик ҳужжатларида ўзига юклатилган вазифа ва ваколатга асосан йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаб-шартларининг бажарилишини назорат қилади.