Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

I Халқаро авиация форуми UAALF 2020

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.02.2020 6567 Yangiliklar

2020 йилнинг 19-20 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Fair Exhibition Organizers» компанияси I Халқаро авиация форумини ўтказади. 

Тадбир Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасининг биринчи павильонида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон аэропортларининг Aвиация-логистика форуми (UAALF 2020)да “Bombardier Business jets”, “Korean Air”, “Turkish airlines”, Lufthansa Consulting”, “ATR”, “Aeroflot”, “Emirates”, “Jetcraft”, “Air Charter Service” каби 130 га яқин хорижий компаниялар иштирок этади.

Икки кун давом этадиган форум ва кўргазма, ташриф буюрувчилар учун бепул эканлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон аэропортлари ва авиация сегментларининг ишбилармонлик потенциали, мазкур соҳада хорижий компаниялар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар ҳамда фуқаро авиация соҳасидаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишни истаганларни ушбу тадбирга таклиф этиб қоламиз.