Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

IATA Ўзбекистон авиация секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.10.2024 975 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) минтақавий витсе-президенти Рафаэл Швартцман билан музокаралар ўтказди. Музокараларда IATA томонидан Ўзбекистон авиация секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг муҳим йўналишлари муҳокама этилди.

 

Р. Шварцман сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатларини юқори баҳолаб, ушбу жараёнда транспорт инфратузилмаси каби ижтимоий аҳамиятга эга тармоқни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

 

Ўз навбатида И.Махкамов аҳоли мобиллигини ошириш, ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш ва туризм салоҳиятини оширишнинг асосий омилларидан бири сифатида фуқаро авиациясини ривожлантириш муҳимлигини қайд этиб ўтди.

 

Учрашув якунида томонлар авиация транспортини ривожлантиришнинг қўшма стратегик режасини ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар.